Ишнинг максади: дори воситаларининг сифати деганда уларнинг инсон организмига фаоллиги ва безарарлиги, чинлиги, тозалиги ва мивдори буйича талабга жавоб бериши кузда тутилади. Дори воситаларининг сифатини таъминлаш ута мураккаб ва мухим ахамиятга эга булган муаммолардан бири хисобланиб, жахоннинг купгина мамлакатларида у Давлат назорати остида туради. Бугунги кунда дори воситаларининг сифатини бахолашда бир катор замонавий усуллардан фойдаланилмокда. Раман спектроскопияси усули хам фармацевтика амалиётидаги ана шундай истикболли йуналишлардан бирига айланмокда. Хрзирда ушбу усул дори моддалари (субстанциялар) ва дори препаратлари - кукунлар, таблеткалар, капсулалар ва суюк дори шаклларини чинлигини аниклашда кулланилмокда. Мана шуларни инобатга олган холда, дори воситаларининг сифатини назорат килишда мавжуд анъанавий усулларга кушимча тарзда Узбекистан Республикаси фармацевтика назорат тизимига янги - Раман спектроскопия усулини жорий килишни максад килиб олинди.