Соғлом турмуш тарзи (СТТ) инсон маданий, жисмоний ривожланиши, меҳнат унумдорлиги ва ижодий фаолиятини оширишни ўз ичига олади. СТТнинг асосий таркибий қисмлари — самарали иш фаолияти, шахсий гигиена, зарарли одатлардан воз кечиш, белгиланган бир вақтда тўғри овқатланиш, жисмонан чиниқиш, жисмочий тарбия билан мунтазам шуғулланиб туриш.