Республика дехқончилиги суғоришга асосланган бўлганлиги учун сув ҳам ер каби энг зарур восита ҳисобланади. Қишлоқ ҳўжалигидан олинаётган маҳсулотлар, жумладан, масалан пахта, шоли, сабзавот, маккажўхори, буғдой, арпа, ем-хашакларнинг кўпчилик қисми суғориладиган ерда етиштирилади ва етиштирилаётган ялпи маҳсулотларнинг 95 фоизга яқини суғориладиган ердан олинади. Шунинг учун сувдан қанчалик оқилона ва самарали фойдаланилса, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми шунча кўпаяди ҳамда юзага келадиган иқтисодий-экологик муаммоларнинг олдини олишга эришилади.