Меҳнат ҳуқуқи - Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг энг мухим, кенг ҳажмли ва мураккаб тармоқларидан бири. У (корхона қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда бўлишидан қатъий назар) ходимлар ва иш берувчилар меҳнат муносабатларини мувофиқлаштиришда асосий рол ўйнайди. Меҳнат ҳуқуқи меҳнат муносабатларининг вужудга келиши, амал қилиши ва бекор қилинишини тартибга солади, ходимларнинг биргаликдаги меҳнатлари режимини белгилайди, меҳнат мезони, меҳнатни муҳофаза этиш қоидалари ва мехнат низоларини кўраб чиқиш тартибини ўрнатади.