Раққоса ва балерина, Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваева 1931 йилда Самарқандда туғилган. 1941 йилда Тамарахоним номидаги балет мактабини, 1951 йилда Москвадаги катта театр қошидаги хореография билим юртини, 1971 йилда Санк-Петербургдаги хореография билим юртининг педагоглар курсини тугатган бўлса, 1945-1949 ва 1951-1957 йилларда Алишер Навоий номидаги Опера ва балет театрида солистка бўлиб ишлади.