Анъанавий илмий-амалий конференция материалларида иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиёт ва халқимиз ҳаёт сифатини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш муаммоларига оид масалалар ёритилган. Унда халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва методологик муаммолари, мазкур соҳада молиявий муносабатлар, бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш ва шу орқали аҳоли ҳаёт сифатини ошириш муаммоларини ҳал қилиш бўйича назарий ва амалий тавсияларга бой мақолалар ўрин олган.