Жаҳон халқларининг ижтимоий ҳаёти фаоллашди. Европа мамлакатларида тараққиёт бирмунча тезлашди.Франция, Испания, Португалия, Англия, Голландия ва бошқа Европа мамлакатлари тез ривожлана бошлади. Осиё, Африка, Америка, Австралия қитъаларида ҳам қатор ижтимоий, сиёсий ва маданий ўзгаришлар содир бўлди.