Замонавий инфокоммуникацион технологияларнинг жадал суръатлар билан ривожланиши кўп сонли ва юқори сифатли маълумотлар базасини
яратиш, турли базалардан ахборотнинг осон тарқатилиши, нусха олиш ва модификация қилишнинг осонлигини таъминлаш учун кенг имкониятлар
яратади. Мустақил республикамизда компьютерлаштиришни ривожлантириш, юқори технологияларни самарали ва сифатли даражада қўллашга катта эътибор қаратилмоқда. Инфокоммуникацион тармоқлар орқали узатиладиган ахборот жамият ривожининг муҳим шартларидан бири бўлиб қолди.