IP (Internet Protocol) тармоқ бўйлаб маълумот узатишга жавоб берадиган TCP/IP барча стекнинг асосий протоколи ҳисобланади. Маълумотлар дейтаграмма деб номланувчи блоклар билан узатилади. IP протоколи тармоқ даражасидаги протокол хисобланиб, ҳар бир мухитнинг узининг IP дейтограммасини инкапсулация усули мавжуд. Маршрутизаторлар инкапсулляцияланган дейтаграммаларни турли тармоқларга юборадилар. Бу ўз навбатида IP тармоқларнинг бирлашувини келтириб чикаради. Бунинг ичида ҳар бир ишчи станция IP протокол бўйичабошқа ишчи станциялар билан алоқада булади.