Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади таълим сохасини тубдан ислоҳ қилиш, хозирги давр талабига жавоб берадиган, юқори малакали, баркамол кадрларни тайёрлашдан иборат. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ олий таълимнинг биринчи босқичи бакалавриат йўналиши хисобланиб, унда талабаларга таянч, пухта билим бериш кўзда тутилган.
Мустақиллик йилларида Республикада амалга оширилган ислоҳотлар доирасида узлуксиз таълим тизимини шакллантириш, узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида фаолият олиб бораётган таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига илғор технологияни тадбиқ этиш, ўқитиш жараёнида замонавий техник воситалар хизматидан фойдаланишга эришиш, таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилаётган билим, шунингдек, касбий кўникма ва малакалар даражасини жаҳон таълими стандартлари даражасига кўтаришга эришиш, баркамол шахс ва малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган ижтимоий-педагогик фаолиятнинг мавжуд кўрсаткичи бугунги кун талабларига тўла мувофиқ келиши йўлида муайян ҳаракатларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Давлатимиз рахбари И.А.Каримов Ўзбекистон республикаси конституциясининг 18 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2011 йилни мамлакатимизда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилди. Шу муносабат билан давлат дастури тасдиқланди.