Мавзунинг долзарблиги. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳатларда қишлоқ хўжалигини иқтисодий ривожлантириш асосида қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Айниқса бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таклифига мувофиқ 2009 йилнинг ”Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб аталиши, узоқ муддатга мўлжалланган махсус Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши, уни жадал амалга оширишнинг бошлаб юборилиши қишлоқлар қиёфасини ва иқтисодиётини тубдан ўзгартириш даврини бошлаб берди.