Ҳозирги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш, уни етказиб беришнинг глобал тазимида самарадорликка эришиш, сарф-харажатларни камайтириш мухим ҳисобланади. Бунинг учун аввало ишлаб чиқаришни модернизация кцлиш, муҳандис-техник ходимлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришни бошқариш тизимига O’zDSt ISO 9001:2015 ва O’zDSt ISO/TS 16949:2011 сифат менежменти тизимининг халқаро стандартлари, истеъмолчи «GM O’zbekiston» талабларини жорий этиш ва сертификатлаштириш ҳозирги кун автомобилсозлик соҳасида долзарб масалалардан биридир.