Ҳозирги замон режиссурасининг асосий элементлари театрчилик ҳаракати билан бир вақтда вужудга келган. Қадим-қадимларданоқ театр ташкилотчилари, томошани бошқарувчилар, спектакль муалдифлари ва драматурглар бўлганлар. Кейинчалик режиссура билан хатто В. Шекспир, Мольер, Вольтер каби буюк алломалар ҳам шуғулланганлар.