Маълумки, раққосаларнинг либослари саҳнада яхлит ва ҳар томонлама мукаммал бадиий образ яратишда муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда ушбу масалани ўрганиш маданий меросимизни янада чуқурроқ идрок этиш ва англаш, маънавий, эстетик аҳамиятини белгилаш билан бирга, ўзбек рақс санъатининг турли назарий ва амалий қирраларини ойдинлаштиришда, рақс санъатида бадиий тимсол, уйғунлик каби хусусиятларни ҳар томонлама тадбиқ этишга ҳам ҳизмат қилиши мумкин.