Ҳозирги кунда болаларнинг хореография санъати жамиятнинг маънавий маданиятининг муҳим бўлаги сифатида кўз олдимизда гавдаланади. Хореография санъати бевосита болаларнинг шахсий ижодий тажрибасини, халқ ижодиёти ва профессионал санъатда асрлар давомида тўплаган бой, турфа ва кенг бадиий, эстетик тажрибаси билан ўзаро мулоқот қилиш соҳасига айланади.