Ўзбекистон Республикаси худудидаги мавжуд бўлган бархан қумлари асосидаги ККбоғловчилар хоссаларини ўрганиш, улардан максимал даражада
фойдаланиш, экологик муаммоларни ечиш, миқдорий жиҳатдан оптимал таркибини аниқлаш мақсадида қуйидаги технологик факторлар асосида тадқиқот ишлари олиб борилди: портландцемент миқдори, бархан қуми миқдори, С-3 суперпластификатор ва боғловчини солиштирма юзаси. Боғловчини фаоллигини аниклашда ДАСТ 310.4.-82 бўйича стандарт қоришмаларда бажарилди, ўтка зилган тажриба намуналари нормал шароитда, ҳамда иссиқлик ёрдамида ишлов бериш режимини 4+3+6+2 бўлган изотермик ҳарорати 90°С да амалга оширилди.