Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг туризм соҳасига эътибор тобора кучайиб бормоқда. Туризм соҳасининг ривожланиши натижасида транспорт, бозор инфратузилмаси, савдо-сотиқ, озиқ-овқат тармоқлари, қурилиш, ҳунармандчилик ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқлари барқарор ривожланиб бормоқда.