Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ умуман чорвачиликни, шу жумладан қорамолчиликни ривожлантиришга ҳамда уни истиқболларини белгилашга катта эътибор қаратилди. Энг асосийси соҳани хуқуқий асослари яратилди. Бунга мисол қилиб, “Наслчилик тўғрисида” ги, “Ветеринария тўғрисида” ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги Давлат қонунларини, чорвачиликни у ёки бу соҳасини ривожлантиришга қаратилган Республика Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларини, Давлат дастурларини келтириш мумкин.