Итлар орасида суяк синишлари тез-тез учрайди масалан, текширилган касал итларнинг 12,0 % ида суяк синишлари аниқланади, шундан синишларнинг 74,1% и автохалокатларда, 9,4% и уйда, 7,7% и ҳайвонлар тишлашида, 3,2% и ўқ тегишида ҳосил бўлади. 5,6% ҳолларда эса сабаблар ноаниқ.