"Марказий серозхориоретинопатия (МСХ)-макуляр соҳадаги патология бўлиб, сероз кўчиши билан характерланиб, кўришни пасайишига олиб келади. Бу касаллик асосан ёшларда учраши, ҳозирги кунда доимо ҳаракатдаги ёшда кўп тарқалиши, МСХ патогенетик сабабини чуқур ўрганиш ва унинг оптимал даво усулини излаш долзарб ҳисобланмоқда."