Таркибида акрил кислота фрагменти сақлаган ароматик ва гетероароматик бирикмалар биологик фаоллик хусусиятларини намоён қилади. Бундай бирикмалар қишлоқ хўжалигида биологик фаол модда сифатида, медицинада оғриқни қолдирувчи ва тинчлантирувчи препаратлар сифатида, органик синтезда оралиқ моддалар, кимёвий ва биокимёвий коррозияга қарши ингибиторлар, радиотехникада юқори сифатли эритувчилар ва ярим ўтказгичлар, шунингдек, пластмассалар, кимёвий толалар ва ҳароратга чидамли моддалар сифатида қўлланилиши мумкин