Ун - кукунсимон маҳсулот бўлиб, бошоқли донлар, маржумак ва айрим дуккакли экинлар уруғини янчиш натижасида олинади. Ун - нон, булка, кондитер, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатининг асосий хом ашёси бўлса, бижғитиш, кимё ва тўкимачилик саноатларида иккиламчи хом ашё сифатида қўлланилади.