Мамлакатимиздаги ва ҳорижий адабиётларда, ўсимлик мойлари ва ёғларни каталитик гидрогенлаш жараёнини ўрганишга оид кўплаб тадқиқот ишлари мавжуд. Уларнинг барчаси, каталитик жараённи такомиллаштириш, яъни юқори самарадорликка эга катализаторни танлаш, жараённинг оптимал параметрларини ва жараённи олиб бориш шароитларини аниқлашга қаратилган. Бироқ, ҳозирги вақтгача, гидрогенлаш катазиторларидан самарали фойдаланиш ва уларни регенерациялаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.