Автоматик ростлаш ва назорат системалар схема ёрдамида бажарилади. Бу схема автоматик ростлаш ва назорат системаларининг элементлари бажарадиган вазифаларни кўрсатади ва вазифа тасвири (функционал схема) деб юритилади. Умумий ҳолда у бошқариш (ёки ростланувчи) объекти БО, ўлчаш қурилмаси ЎҚ, хисоблаш қурилмаси ҲҚ0 ва ижрочи қурилмаси ИҚ, дан иборат. Ўлчаш, хисоблаш ва ижрочи қурилмалар мажмуйи бошқариш қурилмаси БҚни ёки оддий ҳолда ростлагични ташкил қилади.