Salix туркуми вакиллари Salicaceae оиласига киради ва унда 300 та атрофида турлар
мужассамлашган. Туркумнинг ареали асосан, мўтадил минтақада, Европа ва Шимолий Америкада
тарқалган. ЎртаОсиёда 22 тури бор.
Salix туркуми деярли барча вакиллари ёруғсевар, намликка, иссиққа ва касалликларга, шўрхокка
чидамли бўлиб, тоғолди, адир ва тўқай ҳудудларида, денгиз сатҳидан 250 дан 1800-2200 метргача бўлган
жойларда кенг тарқалган.