Мақолада, пиёзни турли схемаларда экиш гектаридаги ўсимликлар сонига, хато миқдорига ва ниҳолларнинг яшовчанлигига таъсир этиш сабаблари баён этилган, Экиш схемасиларида лентадаги лентачалар сонини ҳамда лентачадаги ниҳоллар оралиғидаги масофаларни кичиклашиб бориши ўсимликни ўсиш ва ривожланишига қандай таъсир этиши баён этилган. Қатордаги ўсимликлар орасидаги масофани 5-10 см гача ортиб бориши тупдаги барглар сони ҳамда энг йрик баргининг узун ёки қисқа бўлишига таъсир этишлиги ёритилган. Экиш схемаси пиёз ҳосилдорлигига, ҳосил сифати ва ҳосил таркибидаги товарбоп пиёзбошлар миқдори ҳамда товарбоп пиёзбошнинг ўртача вазнига ижобий ёки салбий таъсир этишлиги илмий асослаб берилган.