Умуман қорақалпоқ миллий рақси барпо этилиши ва ўзига хос миллий рақс санъатини намунавий, узвий қисми ҳақида энциклопедик, санъатшуносликка алоқадор манбалар мавжуд. Улар таркибида Ўзбекистонда санъатшунослик соҳасида рақсшуносликни биринчи бўлиб ривожлантирган санъатшунослик фанлари номзоди Л.А.Авдееванинг монографияси , Е.А.Петросованинг (Лизахоним) китоби ва бошқа Қорақалпоғистонда нашр этилган манбалар бор.