Автоматик тизимларда майда донадор деталларни технологик жиҳозларга узатиб берадиган қурилмаларнинг унумдорлиги минутига бир неча юзлаб маҳсулотларни ташишга мўлжалланган. Қурилмаларнинг тахлили шуни кўрсатадики, иш унумдорликни оширишга тўсқин бўладиган бир қатор сабаблар мавжуд. Ҳозирги вақтда қўлланилаётган механик турдаги ташувчи- юкловчи қурилмаларнинг бир қатор камчиликлари мавжуд бўлиб, уларни узоқ келажакда кенг қўлланилиши чегараланган: Ташувчи органларнинг механик, сурилиш тезлигини чегараланганлиги, ташиш зонасида ёғлар оқишининг борлиги, автоматик қурилманинг мураккаблиги ва ишончлилигини етарли эмаслиги маълум қийинчиликлар туғдиради.