Давлатимиз томонидан амалга оширилаѐтган ижтимоий, иқтисодий ислоҳатларнинг барчаси
халқимизнинг шони-шухрати, мавқеи, турмуш тарзи, саломатлигини янада яхшилашга қаратилган. Соғлиқни
сақлаш бўйича олиб борилаѐтган тадбирлар эса алоҳида аҳамиятга эга. Айниқса инсонларни саломатлиги
ҳамда эртанги кун давомчилари бўлган ѐш авлоднинг соғлом турмуш тарзига катта эътибор каратилмоқда. Бу
мақсадни амалга оширишда инсонлар саломатлиги учун муҳим ахамиятга эга бўлган табиий дори воситаларини
ишлаб чиқиш, улардан унумли фойдаланиш мухим аҳамият касб этади. Бунинг учун Ўзбекистон флорасида
кенг тарқалган доривор ўсимликларни ҳар томонлама илмий асосда ўрганиш талаб этилади. Улар орасида
маданийлаштирилган доривор ўсимликларни плантацияларини яратиш йўлида ҳозирги кунда давлатимиз
томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Қуѐшли Ўзбекистонимизнинг табиий ҳудудлари доривор
ўсимликларга жуда бойлиги ҳамда тўрт фаслнинг мўътадиллиги билан ҳам ўзига хос.