Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан Республика аҳолисини озиқовқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, истеъмолчилар талабини мамлакатда етиштирилаѐтган маҳсулотлар ҳисобига тўла қондириш, шу билан бирга аграр тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш
масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада мевачилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш, зарурий инфратузилма объектларини ташкил қилиш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни сотиш тизимини такомиллаштириш каби масалалар қишлоқ хўжалигида амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий
йўналишлари сифатида танлаб олинган.