Кун сайин ортиб бораётган транспорт оқими ва бунинг натижасида юзага келаётган тирбандликлар, автомобилларнинг узоқ вақт чорраҳаларда қолиб кетиши натижасида атроф-муҳитнинг ҳаддан зиёд ифлосланиши ва шовқин даражасининг ортиши, жамоат транспорт воситалари ҳаракат графиги бузилиши оқибатида аҳолининг хизмат масканларига кеч қолиш ҳолатлари, шунингдек, йўл транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бориши сўнгги йилларда йирик шаҳарлардаги долзарб муаммога айланган.