ИЁДда яна бир бор эски вақтлар мобайнида синалган ишчи жараёнлар давомийлигини тахлил қиламиз. Чунончи, охирги ўн йиллардаги ИЁДни барча такомиллаштиришлар асосан унинг дозалаш ва чиқариш тизимлари бўйича олиб борилди, лекин ишчи цикл жараёнларини ўтишини ўрганишга камроқ эътибор берилди. Натижада ИЁД шундай тез ҳаракатланувчан бўлиб қолдики, барча ундаги жараёнлар- дозалаш, киритиш, ёнилғи пуркаш, ўт олдириш, ёндириш- вақтнинг юздан бир секундларида ўтадиган бўлиб қолди. Натижада одатий бензин бу жараёнлар давомида ёнишга улгурмай қолмоқда.