"Диплом лойиҳа иши топшириғи асосида лойиҳаланаётган спортзал биноси ҳам “Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилиб, фан ва техниканинг сўнги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, ёшлар учун қулай бўлган ҳажмий-режавий режа асосида амалга оширилди. Лойиҳада атроф муҳит муҳофазаси, меҳнат муҳофазаси ҳамда қурилаётган бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътиборни қаратилди.
Диплом лойиҳа ишининг меъморчилик бўлимида бинонинг ҳажмий-режавий ечими, конструктив ечими, зилзилабардошлигини таъминлашга қаратилган ечимлар қабул қилинган. Атроф муҳит муҳофазаси бўлимида бинонинг қурилиш жараёнида атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга малакавий иш доирасида қурилишни ташкил қилиш ва режалаштириш, қурилиш иқтисодиёти бўлимлари топшириқ асосида ишлаб чиқилди."