Маълумки, автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион ҳолатининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири қоплама равонлигидир. Автомобиль йўлари қопламасининг равонлиги нафақат ҳаракат қулайлигига, ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракат тезлигига балки, транспорт харажатларига, яъни ёқилғи сарфи, ташиш таннархи ҳамда йўлларнинг ва транспорт воситаларининг хизмат қилиш муддатига ҳам сезиларли ўз таъсирини кўрсатади.