Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда корхоналар самарали фаолиятни ташкил этишда таваккалчиликни бошқариб бориш бўйича орттирилган ижобий тажриба мавжуд, аммо бу секторни ривожлантириш, унинг фаолиятини янада яхшилаш мақсадида хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини кучайтириш, қолаверса, энг муҳими уни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ошириш зарур. Шунинг учун Республикамиз ҳукумати томонидан ишбилармонларни қийнаётган айрим муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриб бориш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, Наманган вилоятида корхоналарда таваккалчиликни бошқариш ва уни минималлашувини ташкил этиш масалаларига оид ёндашувлар сўнгги йилларда оммавийлашиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.