Ҳозирги шароитдаги ҳеч бир ўқув предмети, фани интеграллашган автоматлаштирилган ўқитиш
концепциясига тўлақонли жавоб бера олмайди. Натижада ахборот коммуникация воситаларидан (АКВ) ўқув
амалиётида фойдаланиш жуда катта қийинчиликлар туғдирмоқда ёки умуман олганда бундай ёндашувлар
самарасиз бўлиб чиқмоқда, чунки ўқув материалини тўғридан-тўғри АКВ зиммасига юклашдан ҳеч қандай наф
йўқ. Шу боисдан ҳам ўқув предмети фаннинг назарий жихатдан таркибий қисмларини танлаш ва уни АКВ дан
унумли фойдаланиш учун ўқув материалини мантиқ принциплари асосида структуралаштириш, мантиқан
тугалланган таянч тушунчалар тўплами даражасида тавсифлаш, таянч элементлар асосида фанни ўрганишнинг
мантиқли граф-схемасини қуриш ва унинг асосида АКВ ёрдамида предметни ўзлаштиришнинг ўқув жараёнини
самарали ташкил қилиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.