Алгоритмга кириш фанини ўқитишда талабаларга алгоритмларнивауларнингдастурларинитузиш жараёнини ўргатиш мураккаб масалалардан биридир. Фаннинг ўқув материалларини қийинлиги талабаларда курсни ўзлаштириш самарадорлигини пасайтиради. Бундан ташқари талабаларнинг мустақил билим олиш жараёнини самарали ташкил қила олмаслиги ва мустақил тайёрланиш вақтини тўғри тақсимлай олмаслиги талабаларда етарлича қийинчилик туғдиради.
Ҳозирги вақтда кўп сондаги дастурлаш тилларини мавжудлиги, улар ёрдамида катта хажмдаги масалаларни самарали ечиш имконини беради. Бироқ ихтиёрий дастурлаш тили ёрдамида дастурий таъминот яратиш алгоритмлаштириш тамойилларини яхши билишни, алгоритм тузиш орқали дастур ишлаш жараёнини, компьютерда маълумотларни қайта ишлаш жараёнини тушинишни талаб қилади.
Техника олий ўқув юртларида “Алгоритмга кириш” фани бакалавриат йўналишларидаги асосий касбий фанлардан биридир. Фанни ўргатишдан мақсад - талабаларнинг илмий- техникавий дунёқарашини шакллантириш ва замонавий техника воситалари билан танишиш ҳамда ундан фойдаланишга замин яратишдан иборат. Шунингдек, алгоритм тузиш тамоилларини ўрганиш, курсни етарлича ўзлаштиришларини таъминлаш ва амалиётга тадбиқ этиш куникмаларини ҳосил қилиш, алгоритмлаш усулларини амалий масалаларни ҳал қилишга тадбиқ этиш, алгоритмларнинг сифатини ошириш, ихчамлаш йўллари ва услубларини ўргатишдан иборатдир[1].