Хозирги кунга келиб жамиятимизнинг барча сохаларини замонавий технологиялар билан биргаликда тармоқланган(тақсимланган) технологиялар эгалламоқда. Тармоқланган технологиялар бу ишчи станциялирнинг бир-бирига улаб тақсимланган иш принципини ташкил қилишдир. Мамлакатимиз мустақилликга эришган илк йилларидаёқ банк молия соҳасининг ривожига катта эътибор қаратиб келмоқда. Айниқса, банк соҳасида ташкил этилган кредит бўлимлари бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда. Таббийки, банк соҳасидаги молиявий операциялар ва банк тизимида амалга ошириладиган ишларни замонавий ахборот ва коммуникация технологияларисиз ташкил этишнинг умуман иложи йўқ. Шу мақсадда, ушбу мақолада банкларнинг кредит бўлимининг ишини автоматлаштириш назарда тутилган бўлиб, ушбу дастурий восита банк кредит бўлимида бажариладиган барча операцияларни амалга оширишни қамраб олади. Шунингдек, ушбу дастур кредиторлар хақидаги барча турдаги ҳисоботларни тезкорлик билан олиш ва улар орқали бошқарувни оптималлаштириш имкониятларини беради. Ушбу дастур веб технологиялар асосида яратилиб, локал, коорпаратив ва глобал тармоқларда ишлашга мўлжалланган. Динамик веб дастурни яратишда веб технологиялардан фойдаланилади.
Дастурдан фойдаланиш учун веб - броузер орқали http://localhost ёки (127.0.0.1) юкланади. Сўнгра қуйидаги кўринишдаги саҳифа хосил бўлади.