Madaniyatshunoslik

Madaniyatshunoslik
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Uslubiy qoʻllanma
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-17 14:36:53
Маданиятшунослик-маданият ривожланишининг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Унинг манбаи инсоният яратган барча маданий қадриятлардир. Маданиятшуносликнинг асосий вазифасига инсоннинг табиат, жамият билан биргаликдаги фаолиятини ҳамда кишиларнинг маънавий турмушига оид барча жараёнларни тадқиқ қилиш киради. Унинг тадқиқот манбаи бўлиб: • инсон яратган санъат соҳаси; • кишиларнинг муомала воситаси бўлган тил; • жамият бойлиги ва мезони бўлмиш билим; • ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий ташкилотлар; • жамиятда содир бўлувчи демографик ва этник жараёнлар хизмат қилади. Маданиятшунослик умумназарий фан ҳисобланиб, унга хос бўлган хусусият - инсоннинг маданий ҳаёти ҳодисасини тартибли тизимга солиб ёндашиш ҳисобланади. Шунингдек, маданият гуманитар билимларни ўзида мужассам қилган ҳолда намоён бўлиши билан бирга билишнинг ўта мураккаб объекти ҳамдир. Маданият- бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг даражасини ҳам ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва қадриятларнинг йиғиндиси маданиятда гавдаланади. Маданиятни ўрганишда объектив қонуниятлар, ҳодисалардаги сабабий боғлиқлик ҳақидаги анъанавий тасаввурлардан фойдаланмаслик ҳам мумкин. Умумий бир соҳа сифатида маданиятга системали ёндашув бир-бирига таъсир этувчи турли маданият соҳаларининг ўзига хос хусусиятларини қисмларга бўлиб эмас, балки уларни яхлит тасаввур қилиш имкониятини беради. Системали ёндашув тадқиқотнинг жуда кўп услубларидан фойдаланишга имкон яратади. Яъни, айрим бир услублар билан олинган натижаларни бошқаларига қарама-қарши қўймасдан ва мутлақолаштирмасдан хулоса чиқаришга асос бўлади. Айнан, системали ёндашув маданиятга ўзига хос шаклда муносабат билдирган ҳолда кишилар ҳаёт фаолияти соҳаларини ҳам тушуниш имконини беради. Булардан маданият соҳалари, маданият институтлари ташкил топиб, улар аниқ тузилмага ва аниқ вазифаларга эга бўлган ҳолда ижтимоий муносабатлар тамойили, коммуникация, маданий намуналарни ташкил қилиб маданият тизимини белгилайди.

Дабавлено : 2021-04-17 14:36:53

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш