Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, 1992 йил декабр ойида БМТ Бош Ассамблеяси 22 мартни Бутунжаҳон сув ресурслари куни деб эълон қилди. Ҳар йили Бутунжаҳон сув кунига аталган алоҳида мавзу танлаш анъанаси давом этмоқда. Жумладан, 2000 йилда “Сув ресурслари XXI аср учун” мавзуси танланган. Статистик маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда дунё аҳолиси сони 7 миллиарддан ошди. Мутахассислар 2050 йилгача дунё аҳолиси сони яна 2 миллиардга кўпайиши мумкинлигини башорат қилишмоқда. Шу ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсон кунига ўртача 4 литр ичимлик суви сарфлайди. Ичимлик сувидан ташқари суғориш учун ишлатиладиган сувлар тупроқ софлигини сақлашда катта роль ўйнайди.