Суғориладиган ва захи қочириладиган ерларда барқарор меъёрдаги эколого - мелиоратив муҳитни шакллантиришда насос станцияларининг аҳамияти катта. Республикамиз ҳудудининг 2,5 млн. га. дан ортиқ майдони насос агрегатлари ва станциялари ёрдамида суғорилади. Уларнинг сони Республика бўйича 1479 тадан ошиб кетди. Бундан ташқари насос станциялари суғоришда, заҳ қочиришда, сув таъминотида, канализацияда, ёпиқ суғориш тармоқларида, техник сув таъминотида ва бошқа соҳаларда ҳам кенг фойдаланилади. Шунинг учун насос станцияларнинг авариясиз ишини таъминлаш ҳозирги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.