Буғдой Олд ва Ўрта Осиё мамлакатларида милоддан аввалги 7-6 минг йилликларда маълум бўлган. 17 асрдан бошлаб Шимолий америкада экила бошлади. Буғдой Ер шарида шимолда 660 шимолий кенгликда (Швеция), Россияда эса тажриба майдонларида 76044` шимолий кенгликда (Мурманск вилояти), жанубда Австралия, Жанубий Америка, Африканинг Жанубий чегараларигача экилади. Жахонда буғдой экиладиган майдонлар 250 млн. гектарга яқин бўлиб, етиштириладиган доннинг қарийб 30% ни ташкил этади.