Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири иқтисодиётнинг реал соҳаларида ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш, ҳамда корхона корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлари ва усулларини жорий этиш иборат. Республикада фаолият юридаётган корпоратив корхоналарнинг узоқ муддатли яшовчанлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини тубдан қайта қуриш, экспортбоп маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш, миллий иқтисодиётнинг кучайишини таъминлаш ҳамда республикадаги ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорларида муносиб ўрин эгаллашлари ушбу масаланинг муваффақиятли ҳал қилинишига боғлиқ.