Ногирон болалар кийимлари учун янги тўқима яратиш иши бўйича махсус тўқималар олинди. Тўқима намуналари мураккаб ўрилишда тезлиги юқори ва компьютерли бошқарув-назорат тизимига эга “Somet Thema Super Excel” тўқув дастгохида ишлаб чиқарилди. Тўқима намунасининг физик-механик хоссалари ТТЕСИнинг “CENTEXUZ” лабораториясида синовдан ўтказилди. Яратилган махсус тўқима 100% пахта ипларидан ишлаб чиқарилиб, мустахкамлиги, сув ўтказувчанлиги, ҳаво ўтказувчанлиги, узилиш кучи каби кўрсатгичлари бўйича талаб этилган миқдорларга жавоб беради.