Пахта тозалаш корхоналарида сифатли, ўрнатилган талабларга жавоб берувчи маҳсулот олишда пахтани ифлосликлардан тозалашда иш самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Пахтани ифлосликлардан тозалашда тозалагичларнинг турли хил ишчи органлари – аррачали барабан, қозиқчали барабан, колосникли панжараси, тўрли юзалар томонидан ишлов берилаётган чигитли пахта зарбий – титувчи таъсир кўрсатилиши натижасида чиқиндилардан имкон даражасида тозалайди. Келтирилган турли ишчи органларнинг иш самарадорлигини яхшилаш, муқобил конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича кўплаб илмий – тадқиқот ишлари бажарилган.