Ушбу ишда маҳалий хом ашёлар ёрдамида пўстинбоб қўй териларини ёғлантириш технологик жараёни ўрганилган. Хом ашё сифатида 23 кг енгил сигир терилари тажриба намуналари сифатида танланиб, барабанган 80 °С ҳароратга ва қиртишланган чарм массасига нисбатан 24 % рН муҳити 7,5-7,8 бўлган ёғловчи композиция билан 2,0-2,5 соат давомида ишлов берилган. Намуналарни физик-механик, кимёвий ва гигиеник хоссалари, яъни чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси, чўзилишдаги узайиши, чўзилишдаги юза сиртига ёриқлар ҳосил бўлиши, гигротермик барқарорлик ва сув ўтказувчанлик хоссалари ошганлиги ҳамда Давлат стандартлари талабларига жавоб бериши кузатилди.