Ушбу “Педагогика” фани ўқув-услубий қўлланмасида педагогика фанининг долзарб муаммолари, педагогик масалалар ҳамда педагогик жараёнда ўқувчи шахсига таъсир кўрсатиш масалалари ёритиб ўтилган. Шунингдек, таълим ва тарбия жараёни, таълим жараёнида қўлланиладиган метод ва воситалар, таълим мазмуни, дидактика, тарбия жараёни ва тарбия йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берилган.