Социология фанидан тузилган ушбу маърузалар матнида ўқув режасида кўрсатилган мавзулар бўйича тайёрланган матнлар, қисқа ёзма иш мавзулари, мавзуни мустаҳкамлаш бўйича назорат саволлари, адабиётлар рўйхати, оралиқ ва якуний назорат саволлари, фан бўйича тест саволлари берилмоқда. Ушбу материалларни маъруза ва семинар машғулотлари жараёнида самарали қўллаш мумкин. У профессор-ўқитувчиларнинг ўқув машғулотларини янги педагогик технологиялар асосида ўтишлари, талабаларнинг эса фанни чуқур ўзлаштиришлари учун амалий аҳамиятга эга бўлади.