Мавзунинг долзарблиги: Қуйи молекулали биологик фаол бирикмалар қаторида алкалоидлар муҳим ўринни эгаллайди. Бошқа табиий бирикмалар синфидан фарқли ўлароқ, бу гуруҳ бирикмалари тузилиши жиҳатидан турли хил бўлган ва асосий азот атоми сақлаши билан умумийлик касб этади. Бу эса, кўп сонли ва турли хил алкалоидлар ва уларнинг органик кимѐга сезиларли таъсири, шунингдек, уларнинг амалий ва илмий тиббиѐтда ўзига хос аҳамиятли ўрин касб этишдан иборатдир.