Тупроқ-кимёвий лабораторияларда ишлашда техника хавфсизлиги қоидалари
Лабораторияда ишлаш тартиби пухта ўрганилган бўлса, кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермайди. Борди-ю, бирон ҳодиса юз бергудек бўлса, унинг олдини олиш ва дастлабки тиббиёт ёрдами кўрсатишни билиш мақсадга мувофиқ:
-ёнғин чиқиб, тери бир оз куйса, куйган жойни аввало калий перманганатнинг кучсиз эритмаси билан ювиб, сўнгра ош тузининг тўйинган эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғлаш керак. Агар концентрланган кислота, бром ва шунга ўхшашлар таъсирида қаттиқ куйган бўлса, куйган жой спирт билан артилиб, махсус малҳам мой суртиб, тоза бинт билан боғланади;